Месси Аргентина тарихига кирди
2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнирда Перудан 2:0 ҳисобида устун келган Аргентина сардори Лионель Месси терма жамоа сафида энг кўп ғалабага эришган футболчи сифатида тарихдан жой олди.
Бу Мессига мамлакат бош жамоаси таркибига 85-ғалаба бўлди. Лео яқинда фаолиятини якунлаган Хавьер Маскеронинг 84 та ғалабали ўйиндан иборат натижасини ортда қолдирди.
Шунингдек, Месси энг кўп ўйин ўтказиш бўйича иккинчи ўринда турган Хавьер Дзанеттига етиб олди. Ҳар иккисининг ҳисобида 142 тадан учрашув бор. Биринчи ўринда қайд этилган Маскеранонинг рекордини йўққа чиқариш учун Лео камида яна бешта баҳсда майдонга тушиши керак бўлади.
Фикрлар