
Карантин “Манчестер Юнайтед” футболчисига фойдали бўлди
Сульшер карантин даври жамоанинг ёш ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд учун фойдали бўлганини таъкидлади.
- Мэйсон ёш йигит. Карантин унга ёрдам берди. Олдин ёш болалиги сезилиб турарди. Энди анча улғайибди. Машғулотларда кучини кўрсатяпти. Жисмоний қуввати ҳам ошган. Бу рақиб жарима майдонида унга қўл келади, - деди МЮ устози.
18 ёшли Гринвуд жорий мавсумда барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, рақиб дарвозасини 12 марта аниқ нишонга олди.
Комментарии