"Манчестер Юнайтед" "Ростов" легионерларини кузатмоқда

“Манчестер Юнайтед” Элдор Шомуродов билан бирга “Ростов”да ўйнаётган Матиас Норманнга қизиқишда давом этмоқда.

Айни пайтда манчестерликлар ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Донни ван де Бек («Аякс»), Жек Грилиш («Астон Вилла»)  ва Сауль («Атлетико») вариантларини кўриб чиқмоқда. Лекин падемиядан кейинги иқтисодий инқироз туфайли аксарият клублар сингари “Манчестер Юнайтед” ҳам қиммат трансферлардан тийилиши мумкин.

Шунинг учун жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер “Мольде”да унинг қўл остида ўйнаган Матиас Норманни ҳам назардан қочираётгани йўқ. “Ростов” бу футболчиси учун 15-20 миллион фунт олишни кўзламоқда.

Аввалроқ, “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Россия чемпионлигини кўзлаётган “Зенит” таклиф бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!