Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!

  • 21 апреля, 08:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Клаудио Раньери бошчилигидаги “Рома” аста-секин 2025 йил давомида А Серияда энг яхши натижа қайд этаётган жамоага айланиб бормоқда.

Ҳозирча миллий чемпионатнинг иккинчи ярмида “бўрилар”ни тўхтатадиган жамоа топилмаяпти. Италия А Сериясининг 33-турида римликлар машҳур “Олимпико” стадионида мураккаб рақиб – “Верона”ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Пойтахтликларга уч очко келтирган ягона гол муаллифи Элдор Шомуродов бўлди. Ўзбек футболчиси “Рома”нинг муваффақиятларида муҳим фигура ҳисобланади. “Верона”га қарши баҳсда ўзбек легионери гол уришдан ташқари, ҳисобни ушлаб қолишда жамоага катта ёрдам берди.

Бу беллашувда “Рома” футболчилари қарийб ўн йил аввал кузатилган рекорд натижани қайд эди. Жамоа кетма-кет 17 та учрашувда енгилмади. “Бўрилар” мағлубиятсиз серия давомида 12 та учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва беш бор дуранг ўйнади. Римликларнинг А Сериядаги охирги мағлубияти 2024 йилнинг 15 декабрида “Комо” билан сафар ўйинида қайд этилган.

Аввалги рекорд 2016 йилнинг январь-май ойларида кузатилган бўлиб, ўшанда “Рома” Лучано Спаллетти қўл остида 14 та ғалаба ва учта дурангга эришди. Агар Клаудио Раньери шогирдлари ижобий натижалар сериясини “Интер”га қарши ўтказиладиган келаси баҳсда ҳам давом эттира олса, бу борада янги рекорд ўрнатади.

Жорий чемпионат бошида “Рома”нинг илк голини урган Элдор Шомуродов мусобақанинг иккинчи ярмида самарадорлигини оширди. 2025 йилда чемпионат доирасида учта тўп киритган ҳамюртимиз жамоаси жами етти очко ишлаб олишига ҳисса қўшди.

29 ёшли легионеримиз гол урган учрашувларда “Рома” футболчилари “Монца”ни 4:0, “Верона”ни 1:0 ҳисобда таслим қилиб, “Ювентус” билан дуранг ўйнади – 1:1.

Бу масалага жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери қуйидагича муносабат билдирди.

- Дўстлар бундай натижаларга эришиш осон эмас. Шуниси аниқ айта оламанки, қўл остимдаги йигитлар уддалаб бўлмас ишларга қўл урмоқда, биз орзуга эришиш йўлида ҳаракат қиляпмиз. Бироқ орзу қилиш ўз йўлиги, муҳими ҳаракат қилиш.

Биз жуда кўп ишлашимиз керак, чунки олдинда “Интер” ва “Фиорентина”га қарши фантастик тўқнашувлар кутиб турибди. Бу баҳсларда бизга осон бўлмайди.

Биз курашдан чиққанимиз йўқ, яхши натижаларга эришишни истаймиз, мухлисларимиз мавсумни қандай якунлаганимиздан фахрлансин. Мавсумнинг боши омадсиз бўлган, бироқ унинг якунини чиройли қилишга уриняпмиз.

Бу жуда яхши жамоа. Лекин мен уни тарк этаман. Керакли ҳамма ишни қилдим, кетиш қарорим тўғри. Янги мураббийга жамоани ўзига мослаштириш учун вақт керак. Мен яна қолсам, бир йил йўқотилади. Мен “Рома” вақт йўқотишини истамайман.

Олдинда иш кўп, эришиладиган марралар бор, мен четга чиқиб, ютуқларни қўлга киритишни биладиган мураббийга жой бўшатишим керак, - деди Клаудио Раньери.

Таъкидлаш жоиз, Элдор Шомуродов қишки трансферлар вақтида “Венеция”га кўчиб ўтиши деярли ҳал бўлган масала эди. Бироқ айнан Клаудио Раньери ўзбек футболчиси унга керак эканини таъкидлаб, Элдорни жамоада олиб қолди.

Мана энди мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Шомуродов “Рома” учун жуда муҳим ўйинчига айланди. Экспертлар гарчи ўзбек легионери кам гол ураётган бўлса-да, жамоавий ўйинга ва умумий натижага жуда катта таъсир кўрсатаётганини алоҳида тилга олишмоқда.

Энди Ҳусановга янада қийин бўлади!

Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?

Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!

Шомуродов ҳаммани қутқарди!

“Рома”ни Чемпионлар лигасига етаклаётган Шомуродовнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

Файзуллаев нега Европада ўйнамаяпти? “Барса” собиқ юлдузи вазиятни тушунтириб берди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Rest Lover
21/04/2025 11:13
Интер ва Фиорентина га голни хам Шомуродов уради, мана курасизлар
&
Сурхан Ангор
21/04/2025 09:55
Omad.