Туркияни ларзага солаётган Шомуродов ҳақида янги қизиқ фактлар
Кейинги йилларда Туркия Суперлигаси клублари Европада ном қозонган чарм тўп усталарини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Юқори лигада иштирок этаётган 18 та жамоанинг аксариятида таниқли юлдузлар бор.
Янги мавсум олдидан улар қаторига Элдор Шомуродов ҳам қўшилди. Қарийб беш йил Италияда тўп тепган ўзбек футболчиси “Истанбул Башакшеҳир”нинг асосий юлдузи, етакчиси ва тўпурари ҳисобланади.
30 ёшли ҳужумчимиз Туркия чемпионатида тўпурарлар пойгасида яна биринчи ўринга кўтарилганини инобатга олиб, sports.uz портали Шомуродов фаолиятга оид қизиқарли маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
Демак, қуйидаги маълумотлар билан танишинг:
“Истанбул Башакшеҳир” Шомуродовни “Рома”дан бир мавсумга ижарага олиш учун Италия клубига 3 миллион евро тўлаган. Бу сумманинг ўзи “Башакшеҳир”нинг аксарият ўйинчилари трансфер нархидан қиммат туради.
* * *
“Башакшеҳир” сафида дунёнинг 13 та мамлакатидан таклиф этилган легионерлар ўйнамоқда. Улар орасида фақатгина Ўзбекистон вакиллари икки нафарни ташкил қилади.
* * *
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам Аббосбек Файзуллаев билан елкама-елка тўп тепади.
* * *
“Башакшеҳир” 16-тур якунларига кўра жами 22 та гол урди. Шулардан тенг ярми – 11 таси Шомуродов ҳисобига ёзилган.
* * *
“Башакшеҳир”нинг Суперлига қайдномасидан ўрин олган 29 нафар футболчи орасида Шомуродов чемпионат бошидан бери 16 та учрашувнинг барчасида қатнашган ягона футболчидир.
* * *
Элдор Туркия чемпионатидаги биринчи голини машҳур клуб – “Бешиктош” дарвозасига жойлаган.
* * *
Шомуродов Суперлигадаги биринчи ва ҳозирча ягона дублини “Антальяспор” майдонидаги баҳсда қайд этган.
* * *
Легионеримизнинг голлари “Башакшеҳир”га тўртта ғалаба ва битта дуранг, жами 20 очкодан 13 тасини келтирди.
* * *
Элдор Суперлигада ўзи дуч келган 16 та жамоадан ўнтасининг дарвозасини ишғол қилди.
* * *
Шомуродов жамоанинг энг қиммат ўйинчиларидан ҳисобланади. Унинг трансфер қиймати 5 миллион еврони ташкил қилади. Элдор бу кўрсаткич бўйича фақатгина трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланган Аббосбек Файзуллаев ва 7 миллион евро турадиган Амит Харитдан кейинги ўринда.
* * *
Элдор Суперлигада жами 1407 дақиқа ўйнади, 11 та гол урди. Бу ҳужумчимиз ҳар 128 дақиқада биттадан гол урганини англатади.
* * *
“Башакшеҳир” Шомуродов фаолиятидаги саккизинчи клуб ҳисобланади.
* * *
Шомуродов бу клублар таркибида барча турнирларда 366 та учрашув ўтказиб, 75 та гол урган ва 41 та ассист қайд этган. Шунингдек, Элдорнинг ҳисобида 21 та сариқ ва битта қизил карточка ҳам бор.
* * *
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланди. 30 ёшли футболчи халқаро миқёсда 88 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 43 та гол ёздириб қўйган. Унинг терма жамоадаги ҳар бир голи янги рекорд сифатида ҳисобга олинаверади.
Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!
Шомуродов гол урган гранд клуб “Барса”дан машҳур дарвозабонни оладиган бўлди
Шомуродов супергол билан “тахт”га қайтди!
Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?
Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт



Комментарии