Шомуродов супергол билан “тахт”га қайтди!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси Туркия чемпионатининг 16-турини сафарда “Самсунспор” футболчиларига қарши ўтказди.

Tecno

“Самсунспор” юқори ўринларга даъвогарлик қилаётган боис, ўз мухлислари кўз ўнгида фақат ғалаба учун ҳаракат қилди. Бироқ Элдор Шомуродов етакчилигидаги истанбулликлар рақибга етарлича қаршилик кўрсата олди.

Баҳснинг биринчи бўлимида ҳар икки томон ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Учрашувнинг иккинчи ярмида катта саҳнага Элдор Шомуродов чиқди. 66-дақиқада 30 ёшли легионеримиз ҳимоячи хатосидан унумли фойдаланиб тўпни эгаллаб олди ва цузоқ масофадан аниқ зарба билан супергол урди.

Шомуродов ҳисобни очишдан ташқари, учрашувнинг 83-дақиқасида яна тўпни эгаллаб олиб, ҳужум ташкил қилди ва жамоадоши Бертуг Йилдиримга голли пас узатди.

Ушбу баҳсда Аббосбек Файзуллаев бошланғич таркибдан жой олди ва 67-дақиқада давомида майдонда энг фаол ўйнаган футболчилардан бири бўлди.

Сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучган “Истанбул Башакшеҳир” жорий мавсумдаги очколари сонини 20 тага етказиб, мусобақа жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилди.

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасидаги 16-учрашувида голлари сонини 11 тага етказиб олди ва “Олтин Бутса” учун курашда биринчи ўринда турган “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу билан тенглашди.

Нигериялик ҳужумчи “Трабзонспор”нин г ўз майдонида “Бешиктош”га қарши ўтказган учрашувида иштирок этмади ва шу боис унинг статистикаси ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, тўпурарлар пойгасида яна қўшҳокимлик вужудга келди.

“Олтин бутса” баҳсида Элдор Шомуродов ва Пол Онуачуни таъқиб қилаётган чарм тўп усталари ҳам анча жонланиб қолди. Хусусан, “Галатасарой” юлдузи Мауро Икарди “Антальяспор” дарвозасини ишғол қилган ҳолда чемпионатдаги голлари сонини саккизтага етказди.

Кейинги ўринларни бу турда “Трабзонспор” дарвозасига йўл топган “Бешиктош”нинг англиялик форварди Тэмми Абрахам, “Коньяспор” ҳужумчиси Умут Найир ва “Фенербаҳче” ҳужумчиси Юссуф Эн-Несири еттидан гол билан эгаллаб турибди.    

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов Туркия чемпионатига келганидан бери тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда. Ҳамюртимиз чемпионат доирасидаги учрашувларда “Бешиктош”,”Аланьяспор”, “Коньяспор”, “Галатасарой”, “Кожаэлиспор”, “Генчлербирлиги”, “Трабзонспор”, “Касимпаша” жамоалари дарвозасига биттадан тўп киритган бўлса, “Антальяспор” билан баҳсда дубль қайд этди.

Энди ўзбек ҳужумчиси зарбасидан сўнг ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган турк клублари қаторига “Самсунспор” жамоаси ҳам қўшилди.

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!