Бугун Муборакда “Машъал” ҳамда “Андижон” жамоаларининг тўқнашуви орқали Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади.

Турнир жадвалида “Машъал” 16 очко билан 10-ўринда, “Андижон” эса 9 очко тўплаб охирги поғонада. Ғалаба кўпроқ кимга зарур эканлигини пайқаш қийин эмас-а? Яна бир қизиқ томони, “Машъал” устози Александр Хомяков 2019 йилнинг ярмида “Андижон”да иш бошлаб, 2020 йилнинг март ойигача ишлаган. Ҳозирги кунда андижонликларни бошқариб келаётган Виктор Кумиков ҳам ўз вақтида “Машъал”га бош мураббийлик қилган. Шу боис мазкур тўқнашув мураббийлар учун ҳам муҳим.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро статистикаси шуни кўрсатяптики, шу кунга қадар “Машъал” ва “Андижон” 33 марта майдонда дуч келган. Шундан 18 та ўйинда “Машъал” ғолиб чиққан. Бу борада андижонликларнинг кўрсаткичи пастроқ, яъни, улар 10 та беллашувда рақиб устидан ғалаба қозонган. Яна 5 та учрашув дуранг билан тугаган. “Машъал” 50 та гол урган, “Андижон” эса 37 та.

“Андижон” учун “Машъал”нинг майдонида тўп суриш ноқулай. Негаки, ҳали “Бургутлар” бирор марта ҳам Муборакда ғалаба қозонмаган. Фақат икки марта 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган холос. Қолган учрашувларда мезбонлар ютган. Хўш, ғалабага жуда ташна бўлиб турган “Андижон” Кумиков бошчилигидаги илк ғалабасини Муборакда қўлга киритадими? Бу саволга жавобни бугун билиб оламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар