“Барса” хўжайинлари “Сити” юлдузига шарт қўйди
“Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва жорий мавсум якунлангач, клубни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурган.
Хабар қилинишича, 31 ёшли ярим ҳимоячи мавсум охирида тугайдиган шартномасини узайтиришни истамаяпти ва “Манчестер Сити”ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Шу боис унга Европанинг бир нечта клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Хусусан, Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ҳам португалиялик ярим ҳимоячини трансфр нишонлари рўйхатига киритди.
Fichajes нашрининг ёзишича, Бернарду Силванинг “Барселона”га трансфери икки шартга боғлиқ бўлади.
Биринчи шарт молиявий томонга тегишли: футболчи маош бўйича талабларини клуб имкониятларига мос равишда камайтириши керак.
Иккинчи шарт эса, унинг жамоадаги ролига боғлиқ: “Барселона” Бернарду Силвани асосий таркибнинг мутлақ ўйинчиси сифатида эмас, балки ротациядаги муҳим фигура сифатида кўрмоқда.
Шу тариқа, вазиятнинг кейинги ривожи футболчининг ўзи қайси устуворликларни танлашига боғлиқ бўлади.
Фикрлар