"Барселона" президенти Жоан Лапортанинг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқлда.

Энди Лапорта "Барселона"нинг Испания кубоги доирасида "Линарес"га қарши ва Ла Лига доирасида "Гранада"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликларнинг янги аъзоси Ферран Торресда ҳам коронавирус аниқланган эди, Лапорта эса унинг таништирув маросимида иштирок этган.

“Барса”нинг “Линарес”га қарши ўйини 5 январь куни, “Гранада”га қарши ўйини 8 январь куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×