"Евро-2020" финали қайта ўтказиладими?

Машҳур change.org веб-сайтида Италия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионатининг финал учрашувини такроран ўтказиш учун петиция пайдо бўлди. Бугунги кунга келиб, ушбу петицияга 115 мингдан ортиқ киши имзо чекди ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда.

Мурожаатда ёзилишича, италияликлар финалда қўполликлар эвазига ғалаба қозонишган. Бундан ташқари, учрашувни бошқариб борган ҳакам ҳам айнан Италия томонга ён босган дея баҳоланган.

Мухлисларнинг фикрича, финал адолатли ҳакамлар бошқарувида қайта ўтказилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, италияликлар финалда инглизларни пенальтилар сериясида мағлуб этишди. Ўйин Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!