Франция терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқадими?

Франция терма жамоаси бош мураббийи “Евро-2020”даги муваффақиятсизликдан сўнг Дидье Дешами эгаллаб турган лавозимидан истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Мен бу ҳақда ҳеч қачон ўйламаганман, чунки бизнинг жамоамиз бир бутун. Натижа учун мен жавобгарман, аммо футболчилар мени қўллаб-қувватламоқда. Ва мен ҳам уларни ҳар доим қўллаб-қувватлайман. Энди ҳис-туйғуларга берилмаслик ва ҳамма нарсани таҳлил қилиш керак”, - деди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, Швейцарияга қарши ўйнаган французлар асосий ва қўшимча таймларда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Сўнгра пенальтилар сериясида Килиан Мбаппе йўл қўйган хато туфайли мағлуб бўлишди.

Бундан аввалроқ “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)