Искандеров асосий таркибда майдонга тушган ўйинда

Жанубия Корея чемпионати 29-туридан ўрин олган "Инчхон Юнайтед" - "Соннам" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 62-дақиқада Фейсал Мулич томонидан киритилди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган легионеримиз 79-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, очколари сонини 31 тага етказиб олган "Соннам" турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилди. 36 очко жамғарган "Инчхон" 7-поғонада жойлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)