Гвардиола чемпионлик тўқнашувидан олдин Ҳусановни тилга олди
19 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да “Этихад” стадионида “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўзаро тўқнанаш келади. Бу баҳс Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги энг муҳим учрашув бўлиб бевосита чемпионлик курашига таъсир ўтказади.
Агар учрашувда “Манчестер Сити” ғолиб чиқса, мусобақа пешқадами “Арсенал”га очколар ҳисобида етиб олиш имконига эга бўлади. Басҳда “канонирлар” очко олса, Хосеп Гвардиола таъкидлаганидек, чемпионлик пойгаси тугайди.
“Манчестер Сити”матбуот хизмати ана шундай муҳим учрашув олдидан Хосеп Гвардиоланинг фикр-мулоҳазаларини эълон қилди.
Жамоаси сўнгги ҳафталарда “Ливерпуль” ва “Челси”ни йирик ҳисобда мағлуб этгани ва ўтган ой Англия лигаси кубоги финалида “Арсенал”ни таслим қилганини инобатга олган ҳолда, Гвардиолада ўзини ишончли ҳис қилиш учун барча асослар бор.
Бироқ бош мураббийнинг айтишича, у машғулот майдонида кўраётганларига эътибор қаратади ва асосан тажрибаси кам бўлган жамоага чемпионлик пойгасидаги босимни енгишга ёрдам бериш учун барча ишни қилмоқда.
- Менинг ишончим машғулотларда қандай ишлаётганимиз ва футболчилар нима қилиш кераклигига ишонаётганида. Ишонч айнан шу ердан келади.
Ўтмишдаги Премьер-лигадаги олти ғалаба кейинги ўйинда зафар қучишга ишонч бермайди, чунки Эдерсон ва Илкай Гюндоган, Кевин Де Брёйне, Кайл Уокер, Ману Аканжи каби катта ютуқларга эришган кўплаб футболчилар энди биз билан эмас.
Ҳозир кўпчилиги янги. Кўрамиз. Шерки ҳеч қачон Премьер-лигада ғолиб бўлмаган, демак у бу вазиятда қандай ҳаракат қилади? Жижи Доннарумма, Абдуқодир Ҳусанов ҳам бу ерда бундай ҳолатда бўлмаган.
Нико О'Райли биринчи марта ҳақиқий ўйнамоқда, Антуан Семеньо эса бир ой олдин келди, Марк Гехи эса бир неча ҳафта аввал бизга қўшилди.
Кўплаб футболчилар майдонга чиқиб, ҳаётидаги биринчи Премьер-лига чемпионлигини ютмоқчи бўлишади. Биз ўзимизни қандай тутишимиз мумкин? Билмайман. Менинг мақсадим – йигитларга: “Бу тез орада содир бўлади ва биз буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз”, деб айтиш.
Мен уларни ишонтиришга ҳаракат қиламан ва: “Келинглар, бошлаймиз”, дейман. Шундай ўйнаш керак. Кўп нарсани назорат қила олмаймиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Таъкидлаш жоизки, муҳим учрашув олдидан “Манчестер Сити” битта ўйин кам ўтказган ҳолда “Арсенал”дан олти очкога ортда қолмоқда. Шу боис Хосеп Гвардиола шогирдлари ўзаро тўқнашувда “Арсенал”ни енгган тақдирда “Кристал Пэлас”га қарши қолдирилган учрашувда ҳам ғалаба қозониши талаб этилади.
Ҳусановга яна хушхабар
Холанд Хусановдан ҳайратга тушди
Чемпионлик жангида “Арсенал”ни тўхтатиш яна Ҳусановга топширилади
Фикрлар