"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси АПЛга қайтишни истамоқда

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум Европа футболига қайтиши мумкин. Ҳозирда у Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубида тўп тепмоқда.

"Sky Sports" хабар беришича, тажрибали футболчи яна Англия Премьер-лигасида ўйнаш истагини билдирган. У аввалроқ "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" клубларида ҳаракат қилган.

Маълумотларга кўра, Вейналдумнинг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди, шу сабаб унинг Европа клубларига қайтиши эҳтимоли мавжуд.

Жорий мавсумда 35 ёшли ярим ҳимоячи Саудия чемпионатида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!