"Манчестер Сити" клуби қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

"Eurosport" нашри тарқатган хабарга кўра, манчестерликларга ўнг қанот ҳимоячиси керак. Шу боис, клуб "қаймоқранглилар" вакили Альваро Одриосолага харидор. Раҳбарият уни тез-тез жароҳат олаётган Кайл Уокерга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ҳозир испаниялик футболчи ижара асосида "Фиорентина"да ҳаракат қиляпти. "Transfermarkt" унинг нархини 10 миллион евро этиб белгилаган.

Аввалроқ, "шаҳарликлар" Эрлинг Холандни ҳам сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар тарқалганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×