Мартин Боаке расман АГМК футболчисига айланди

Яқинда хабар берганимиздек, “Андижон”нинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боакега АГМК томонидан қизиқиш бўлаётганди. Амалда бу ўз тасдиғини топди. АГМК клуби матбуот хизмати футболчи билан расман шартнома тузилганини эълон қилди.

Шу тариқа, АГМК жамоаси ёзги трансфер ойнасидаги ўзининг илк трансферини амалга оширди.

Янги мавсумни "Андижон"да бошлаган италиялик ҳужумчи Мартин Боаке эндиликда фаолиятини Олмалиқда давом эттиради.

Мартин Боаке 1995 йили 10 февралда Италиянинг Валдарно шаҳарчасида туғилган. Амплуаси ҳужумчи. Мартин профессионал фаолиятини Австриянинг "Китцбюхель" жамоасида бошлаган. Шунингдек, футболчи Австриянинг "Хоэнемс" ҳамда Люксембургнинг "Женесс" ва Хорватиянинг "Славен" жамоаларида самарали ўйнаган.

Мартин Боаке профессионал фаолиятида жами 139 ўйин ўтказган ва 55 маротаба гол урган.

Мартин Боаке АГМК футбол клуби билан 6 ой + 1 йиллик кўринишида шартнома имзолади.

Боаке АГМК жамоасида 72-рақамни танлади.

боаке

Мартин Боакенинг ўйнаган жамоалари:

"Китцбюхель" (2015-2016, 2017-2019) - 72 ўйин, 33 гол

"Хоэнемс" (2016-2017) - 28 ўйин, 9 гол

"Женесс" (2019-2020) - 16 ўйин, 8 гол

"Славен" (2020) - 11 ўйин, 3 гол

"Андижон" (2021) - 12 ўйин, 2 гол

АГМК (2021-...)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар