Мбаппе жароҳат олди: "Реал" ташхисни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Бетис"га қарши Ла Лиганинг 32-тур учрашувида жароҳат олди.

Франциялик юлдуз беллашувнинг сўнгги дақиқаларида майдонни тарк этган эди. "Қироллик клуби" маълумотига кўра, 27 ёшли форварднинг чап сон орқа қисми мушакларида зўриқиш аниқланган.

Мбаппе жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида 41 учрашувда иштирок этиб, 41 гол ва 6 ассист муаллифи бўлди.

Унинг жароҳати қанчалик жиддий экани ва тикланиш муддати бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!