Месси Аргентина миллий терма жамоа сафида илк совринини ютди

Бироз аввал Аргентина ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги Америка чемпионати финал учрашуви якунланди. Унда Месси бошчилигидаги номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 22-дақиқада Анхель Ди Мария томонидан киритилди. Ҳимоячининг хатосидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган ПСЖ футболчиси тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб тўрга йўллади.

Шу тариқа, Лео Месси "альбиселесте" сафида ўзининг илк совринини қўлга киритди. Маълумот учун, бу 6 карра "олтин тўп" соҳибининг миллий терма жамоа билан "Копа Америка"даги 6-уриниши ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар