МЮнинг энг яхши футболчиси номи маълум

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" сафида октябрь ойининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 

Манкуниалик мухлисларнинг 57 фоизи айнан 36 ёшли форвардга овоз берган. Шунингдек, дарвозабон Давид  Де Хеа ва ҳужумчи Маркус Рэшфорд мос равишда иккинчи ва учинчи поғонани банд этди. 

Роналду бу мавсум жами 11 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширишга эришди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!