ЎФФ президенти нима учун ҳозиргача МТЖга хорижлик мураббий тайинланмаганлигига изоҳ берди

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоага хорижлик мураббий таклиф қилиниши тўғрисида қуйидаларни маълум қилди.

- Биз 20-25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугунги кунда бир қанча номзодларни кўриб чиқдик, лекин, ҳозирча, бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чиқмади. Аммо, изланишдамиз, музокаралар олиб бормоқдамиз, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 14 ноябрь куни меҳмонда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!