“Ўрмончилар” ўз юлдузига даҳшатли нарх қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Ноттингем Форест” жамоаси ўз сардори  Морган Гиббс-Уайт учун 125 миллион фунтлик нарх белгилади.

Аввалроқ  “ўрмоқчилар” келаси ёзда Гиббс-Уайтга жиддий қизиқиш бўлишини кутаётгани ва Морган учун асосий даъвогарлардан бири “Бавария” бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Гиббс-Уайтга бўлган эҳтимолий қизиқишга олдиндан тайёргарлик кўраётган “Форест” Англия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси учун Премьер-лига рекордига тенг 125 миллион фунт талаб қиладиган блди.

Бу сумма “Ливерпуль” Александер Исак, “Манчестер Сити” эса Энцо Фернандес учун тўлаган рекорд миқдордаги маблағга тенг.

Football Insider хабар беришича, бундай юқори нарх Гиббс-Уайтнинг ажойиб спорт формаси билан изоҳланмоқда. Морган ўтган мавсум Премьер-лигада 15 та гол урган бўлса, жорий календарь йилида 13 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!