Пара таэквондочиларимизнинг кейинги босқичдаги рақиблари маълум

Бугун Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара таэквондо бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда. Унда ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Жумладан, аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида Зиёдахон Исоқова ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. Спортчимиз финал остонасида перулик Леанор Эспинозага қарши даянга чиқади. Ушбу жанг бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади.

-61 кг вазн тоифасида қатнашаётган вакилимиз Зухриддин Тохировга бронза медали учун ўтиш баҳсида франциялик Бофа Конг рақиблик қилади. Ушбу жанг бугун Тошкент вақти билан соат 13:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!