Рашид Ғофуров янги лавозимда иш бошлади

Шу кунгача “Навбаҳор-фарм” жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб борган ёш, маҳоратли мураббий Рашиджон Ғофуров янги лавозимга ўтди.

У Наманган вилояти футбол ассоциациясининг мураббийлар таълими бўйича мутахассиси сифатида иш бошлади.

Биз Рашиджон Ғофуровга “Навбаҳор-фарм”даги 4 йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, янги лавозимида омад ёр бўлишини тилаймиз, - дейилади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!