Расман. Баҳрайн ва Саудия Арабистони Гран-прилари бекор қилинди
"Формула-1"нинг Баҳрайн ва Саудия Арабистонидаги босқичлари расман бекор қилинди.
"Бугун Яқин Шарқда давом этаётган воқеалар туфайли вазият пухта баҳоланганидан сўнг Баҳрайн ва Саудия Арабистони Гран-приси апрель ойида ўтказилмаслиги тасдиқланди. Турли муқобил вариантлар кўриб чиқилган бўлса-да, якунда апрель ойи тақвимида ҳеч қандай ўзгаришларни амалга оширмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди.
Формула-2, Формула-3 ва F1 Academy босқичлари ҳам режалаштирилган муддатда ўтказилмайди. Қарор Халқаро автомобиль федерацияси (ФИА) ва тегишли промоутерлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинди", - дейилади Формула-1 расмий сайтидаги баёнотда.
Босқичларнинг бекор қилиниши АҚШ/Исроил ва Эрон ўртасида давом этаётган можаро фонида содир бўлди. Аввалроқ "Формула-1" йўқотишлари 100 миллион фунт стерлингдан (тахминан 132 миллион доллар) ошиши хабар қилинганди, чунки Баҳрайн ва Саудия Арабистони Гран-при учун энг юқори бадалларни тўламоқда.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари мавсумнинг иккинчи босқичи - Хитой Гран-приси бўлиб ўтади. Икки ҳафта ўтгач, Япония Гран-приси бўлиб ўтади, Баҳрайн ва Саудия Арабистонидаги пойгалар бекор қилинган тўртинчи босқич эса 3 май куни Майами шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар