“Реал” Мадрид клуби раҳбарияти ҳали ҳам жамоа ярим ҳимоячиси Искони жорий ёзги трансферлар даврида сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда.

Sportmediaset тарқатган хабарга кўра, “қироллик клуби” 29 ёшли испаниялик футболчига нарх белгилаган. Аниқроғи, мадридликлар Исконинг трансферидан камида 20 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.

Бундан аввалроқ Искога “Милан” ва “Арсенал” клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Иско “Реал” сафида 2013 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда. У ўтган мавсум Ла Лигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар