Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Сельта" баҳси ўз якунига етди. Қизиқарли кечган ўйинда "Реал" иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ғалаба қозонди. 

"Сельта"нинг икки голига Черви ва Мина муаллифлик қилди. "Қироллик клуби"да эса Бензема хет-трик қайд этди. Шунингдек, Винисиус ва Камавинга ҳам биттадан гол уришга муваффақ бўлди. 

Мазкур ғалабадан сўнг "Реал" очколари сонини 10 тага етказиб қўйди. Виголиклар эса 4 ўйиндан сўнг атиги 1 очко тўплади.

Реал Мадрид

  • Карим Бензема 24', 46', 87'
  • Винисиус Жуниор 54'
  • Эдуардо Камавинга 72'

Примера Дивизион 4-тур

13/09/2021, 00:00

5
:
2
Тугади

Сельта

  • Санти Мина 4'
  • Франко Черви 31'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu 19874 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'

  • 90+3'

    Ўйин ўз якунига етди. Голларга бой бўлган учрашувда "Реал" "Сельта"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    ГОООООООООЛ! Бензема пенаьтидан унумли фойдланиб хет-трикни расмийлаштириб қўйди. 

  • 86'

    "Сельта" дарвозасига пенальти белгиланди.Винисиусни ҳимоячилар йиқитишди Бензема тўп ёнида. 

  • 84'

    "Сельта" ўйин сўнггига яқин олдинга ўтмоқда, аммо айтарлик вазият ярата олмади.

  • 81'

    "Реал" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Тўп олдида Асенсио.

  • 78'

    Модрич майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Асенсио эгааллади. 

  • 75'

    Камавингага нисбатан ўйин қоидаси жиддий бузилди. Рақиб унинг оёғини босиб олди.

  • 73'

    ГОООООООЛ! Модрич жарима майдончасига бир ўзи ёриб кириб зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса Камавинга аниқ тепиб, ўзининг "Реал" сафидаги дебют голини урди. 

  • 71'

    Вальверде бугун майдон марказида анча фаол ўйин кўрсатмоқда. 

  • 67'

    Иаго Аспас ўткир бурчак остида бўлишига қарамай тўпни тепишга қарор қилди. Ноаниқ зарба. 

  • 65'

    Винисиуснинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

  • 65'

    Эден Азар майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Эдуардо Камавинга майдонга тушди. Ёш футболчида дебют.

  • 63'

    Нестор Араухо ва Соларига сариқ карточка кўрсатилмоқда. 

  • 62'

    "Реал"нинг босимидан чиқиб кетган "Сельта" олдинга ўтди, аммо яна тезда тўпни йўқотди. 

  • 57'

    "Сельта" яна бир ҳафвли ҳужум уюштирди, аммо Куртуа ўз дарвозаси томон тепилган зарбаларни қайтариб қолди. 

  • 54'

    ГОООООООЛ! Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Винисиус гол уриб "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

  • 52'

    Санти Мина  олисдан зарба йўллади, бельгиялик посбон ўз ўрнида.

  • 51'

    "Сельта" таркибида ўзгариш. Мендес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Солари ўйинни давом эттиради. 

  • 50'

    Винисиусга нисбатан ўйин қоидаси бузлиди. Модрич жарима зарбаси тепиш учун тўп ёнида. 

  • 49'

    Голдан сўнг "қироллик клуби" яна ҳам фаоллашди ва жуда ҳавфли вазиятлар яратмоқда. 

  • 46'

    ГОООООООЛ! Карим Бензема бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирмоқда. 

  • 45'

    Ҳакам хуштаги чалинди ва иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланшига бир неча дақиқа қолди. Жамолар ҳозирча майдонга чиқиб келишмади. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм ўз якунига етди. Ҳозирча виголиклар "Реал" майдонида ҳисобда олдинда бормоқда

  • 45+1'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди

  • 45'

    Санти Мина яъхши вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 44'

    Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бормоқда. 

  • 43'

    Мурилло ўзидан ўтиб кетган Азарни қўполлик эвазига тўхтатди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 40'

    Карвахальга нисбатан Черви ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 39'

    Жуда чиройли комбинация эвазига "Реал" гол уришга муваффақ бўлди. Аммо бу гол офсайд туфайли инобатга олинмади. 

  • 36'

    Винисиус чаққаон ҳаракатлари билан ҳимоячиларни ортда қолдирди ва Бенземага пас берди. Карим эса шунчаки тўпни йўқотди. 

  • 35'

    Бугун виголиклар ўзига берилган имкониятлардан 100 фоиз фойдланмоқда. Улар ҳозирча дарвоза томон икки аниқ зарба йўллади ва уларнинг ҳар иккаласи голга айланди.

  • 33'

    ГООООООООЛ! "Сельта" ҳисобда яна олдинга ўтиб олмоқда. Червидан чиройли гол. 

  • 28'

    Модрич ҳимоячиларни ортда қолдириб, ҳужум марказига тўпни узатди. Дарвозабон эса ҳаммадан биринчи тўпга улгурди. 

  • 27'

    Иаго Аспас Каземирони тезликда ортда қолдириб, "Реал" жарима майдончасига кириб борди. Бироқ пас беришда адашди. 

  • 24'

    ГОООООООООООООООЛ! Вальверденинг ажойиб узатмасидан сўнг Бензема ҳисобни тенглаштирмоқда. 

  • 23'

    Азар жарима майдончаси ичига кириб бориб, дарвоа томон аниқ зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

  • 21'

    Куртуанинг узун пасидан сўнг Винисиус бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ дарвозабон тўпга эрта чиқди.

  • 20'

    Милитао Денис Суаресга нисбатан бироз қўпол ўйнади. Жарима зарбаси "Сельта" фойдасига

  • 19'

    "Сельта" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 14'

    Бензема рақиб жарима майдончаси ичига кириб бориб, ўз шеригини тўп билан таъминлади, аммо Каземиро тепган тўп анча ноаниқ кетди. 

  • 13'

    Винисиус қанотда фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 10'

    Винисиуснинг тепган тўпи рақиб ҳимоячиларига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

  • 7'

    Карвахальнинг узатмасидан сўнг дарвозага тўпни йўналтириб юборадиган футболчи жарима майдончаси ичида топилмади.

  • 6'

    "Реал" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Модричнинг узатмасидан сўнг Винисиус зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 4'

    ГОООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди. Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Санти Мина ҳисобни очмоқда.

  • 4'

    "Реал" секин-асталик билан устунликни ўз қўлига олмоқда. 

  • 2'

    Ҳозирча "Сельта" тўпни ўзида эгаллаб турибди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берили. 

  • 0'

    Жамолар майдонга тушиб келишди. "Реал" узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна "Сантиаго Бернабеу" стадионида ўйин ўтказади. 

  • 0'

    Бир неча дақиқалардан сўнг Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Сельта" баҳси старт олади. Мазкур учрашувдан матнли онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  •  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/09/2021 02:32
Реал М ғалабаси муборак. Каримбой ҳам Роналдунинг ўйинидан илҳомланди шекилли хетрик қилиб юборди.
Sattorov Xayriddin
13/09/2021 02:07
Malades real madrista shunday busin endi valnsinyam shuntay tormorqilsin omad

Минбар

Барча блоглар