"Рома" дарвозабони Чемпионшипга равона бўлди

“Рома”га тегишли бўлган швециялик дарвозабон Робин Ольсен яна ижарага йўл олди.

31 ёшли посбон 2021/2022 йилги мавсумни Чемпионшипда ўтказади. Аниқроғи, “Шеффилд Юнайтед” Ольсенни бир мавсумга ижарага олди.

Робин 2018 йилдан буён “Рома” аъзоси ҳисобланади. Аммо у асосий жамоада ўз ўрнини топа олмади.

Ольсен ўтган мавсумни “Эвертон” сафида ижарада ўтказди ва АПЛда 7 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!