Роналду 42 ёшигача ўйнайди

Енгил атлетика бўйича саккиз карра Олимпия чемпиони Усэйн Болт ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га қайтгани ҳақида гапирди.

"Унинг қайтгани жуда яхши. Криштиану жамоадошларидан кўп нарсани талаб қилади, лекин бу уларни янада кучайтиради. У бошқа даражадаги футболчи, у шунчаки машина.

Менимча, у 42 ёшигача ўйнайди. У ҳар доим яхши формада ва фидойилиги туфайли кўплаб ёш футболчиларга қараганда юқорироқ даражада бўлади", - деди Болт.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Роналду яқинда яна “Манчестер Юнайтед”га қайтди ва клуб билан “2+1” кўринишида шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/09/2021 22:54
Бу борада ҳам рекортларни урар эканда. 42 ёшгача. Бўлиши мумкин ҳодиса. Олға Криштиану...

Минбар

Барча блоглар