Саудияни тўхтатиб бўлмаяпти, БАА эса илк ғалабасини қўлга киритди

"ЖЧ-2022" саралаши Осиё минтақасидан ўрин олган икки учрашув якунига етди. Вьетнам терма жамоаси ўз майдонида Саудияни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Учрашувнинг 33-дақиқасида Солиҳ Аш-Шеҳри гол урди ва ўйинда бошқа гол урилмади. 

Шундай қилиб, саудияликлар очколарини 16 тага етказиб олди. Улар "B" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳали бирорта очко тўпламаган Вьетнам сўнгги поғонада жойлашган. 



Шунингдек, мазкур баҳс билан параллел тарзда Ливан ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда меҳмонлар 85-дақиқада Али Мабҳут томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!