Шоҳасан Мирзаматовга Андижон вилояти ҳокими томонидан ваъда қилинган 3 хонали квартира топширилди (Видео)

Хабарингиз бор, 5 декабрь куни Андижон шаҳрида Маҳмуд Мурадов асос солган промоушеннинг иккинчи турнири бўлиб ўтди. 

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими кубоги сифатида ҳам ташкил этилган ушбу жанг кечасининг асосий тўқнашувида ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов бразилиялик Тиаго Оливейрани муддатидан аввал техник нокаут билан мағлуб этган эди. 

Жангни бевосита аренадан томоша қилган вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жангдан кейин Шоҳасан Мирзаматовга кубок топшириш билан бирга Андижон шаҳрининг марказидан 3 хонали уй ҳам совға қилинишини маълум қилган эди. 

Бугун ушбу совға ўз эгасига яъни, Шоҳасан Мирзаматовга тақдим этилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×