Шомуродов гол урган учрашувда унинг ҳаракатлари неча баллга лойиқ кўрилди?

Италия А Серияси 19-турида "Рома" ва "Сампдория" жамоалари ўзаро беллашди. Учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Римликларнинг голига легионеримиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. У захирадан майдонга тушиб, ҳисобни очишга эришди. Аммо "бўрилар" ҳисобдаги устунликни сақлаб қололмади. 

Статистика билан шуғулланувчи "Whoscored" портали футболчиларга қўйилган балларни тақдим этди. Унга кўра ҳамюртимиз 6.8 балга лойиқ кўрилди.

shomaabaaal

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!