Шомуродов жамоаси қўлга киритган ҳужумчи “Женоа”га келмай жароҳат олди

Киевнинг “Динамо” жамоаси ҳужумчиси Владислав Супряга “Женоа”га ўтиши келишилган эди.

Генуяликлар 21 ёшли футболчини кейинчалик 10 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Владислав Супряга киевликларнинг “Люцерн”га қарши ўтказилган назорат учрашувида жароҳат олиб майдонни тарк этди. У 61-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб беришга мажбур бўлди.

 Ҳозирча, жароҳат қай даражада экани аниқ эмас. Футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейин унинг қачонгача даволаниши аниқланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар