"Сиз қуёшдан завқланишни хоҳлайсизми ёки ёмғирда қолишни?"

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам "Челси"дан Рим клубига ўтиши борасида фикр билдирди.

"Моуриньо менга қўнғироқ қилди: "Сиз қуёшдан завқланишни хоҳлайсизми ёки ёмғирда қолишни?", - деди. Мен Премьер-лигада ўйнашни истардим. Чунки у ер менинг уйим эди.

Лондон клубида захира ўриндиғида қолиш энг осон вариант. Мен кетишни ва ўзимни исботлашим кераклигини тушундим. Албатта, бу қўрқинчили. Мамлакатни ўзгартириш ҳам бир жасоратдир.

Шундай бўлсада, буни инглиз ёш йигитларга тавсия қиламан. Бундан чўчимаслик керак", - деди Абрахам. 

Маълумот ўрнида, англиялик форвард бу мавсум А Сериянинг 7 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та ассистни ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!