SPORTS.uz Белград-2021. Бугун Ўзбекистон номидан қайси боксчилар рингга чиқади?

  • 31 октябрь, 2021, 03:33
  • 2
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бугун Ўзбекистон шарафини 4 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг) япониялик Томоя Цубойига қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 17:00да бошланади (В ринг).

Лазизбек Муллажонов (+92 кг) англиялик Орие Делисиосга тўқнаш келади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 20:00да бошланади (А рингда).

Абдумалик Халаков (-60 кг) словениялик Тедач Сернога билан жанг ўтказади. Унинг чиқиши Тошкент вақти билан тахминан 22:15да бошланади (А ринг).

Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) қозоғистонлик Аибек Оралбайга тўқнаш келади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан тахминан ярим тунда 01:00да старт олади (А ринг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Diyorbek 《NASAF》
31/10/2021 12:35
https://youtu.be/lXaxIPmQNv8
&
Muhammad Ali 07
31/10/2021 07:21
Yapon bilan qozoqlarga rōboro qib qōyyaptiku bu AIBA deganlari