SPORTS.uz Белград-2021. Бугун ўзбекистонлик Абдумалик Халаков финалда франциялик боксчи билан жанг ўтказади

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати секин-аста якунланмоқда. Мусобақада бугундан финаллар ўтказилади.

Ушбу босқичга ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина бир нафари етиб келди холос. Бу Абдумалик Халаков.

-60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков ЖЧ ярим финалида эронлик Даниэль Шахбахшга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, эронлик боксчининг жароҳати жиддий эканлиги сабабли у рингга чиқмади. Шу тариқа, Абдумалик автоматик равишда финалга йўл олди!

Финалда ҳамюртимиз франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилади. Жанг бугун Тошкент вақти билан тахминан 22:45дан сўнг бошланади.

Маълумот ўрнида, Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) ярим финалда кубалик Ла Круз Пераза билан жанг ўтказди. Беллашувда ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Мадияр жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар