Тошкентда дзюдочи пичоқланиш оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳрида қашқадарёлик дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи, Ш. Т. томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этган. 

Бош прокуратура матбуот котибининг берган маълумотига кўра, 13 сентябрь куни соат 21:30 да фуқаро Ш. Т. таниши Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни уйи олдига чақирган.

Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу борада Go Sport нашри хабар бермоқда.

Sports.uz сайти марҳумнинг яқинларига ўз таъзиясини билдиради. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)