Украина - Англия учрашувини қайси ҳакам бошқариши маълум бўлди

УЕФА “Евро-2020”нинг чорак финалидан ўрин олган Англия ва Украина терма жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди.

Унга кўра, Римдаги ўйинни Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. Ўйиннинг захира ҳаками сифатида Карлос дель Серро кўрсатилган.

Видеоассистент рефери (VAR) тизимида Марко Фритц, Кристиан Дингерт, Кристиан Гиттельманн ва Бастиан Данкерт ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Украина – Англия учрашуви 3 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар