Виктор Кумиков:

Суперлигада қолиш учун курашаётган “Андижон” охирги тўртта турдан бери ютқазмай келяпти. Рақиблар эса жиддий. Навбатдаги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. ОФК Кубоги финалига чиққан Қаршининг “Насаф” жамоаси 25 октябрь куни “Бобур арена”да мезбонларга қарши майдонга тушади.

Ўз уйида “Пахтакор”дек рақибни мағлуб эта олган “Андижон” яна бу ишни такрорлай оладими? Агар сўнгги учрашувларини таҳлил қиладиган бўлсак, жамоа ўйинида ўсиш бор. Чунки лигада қолиш учун “Бургутлар” ҳар бир ўйинни худди финалдек ўтказишяпти. Бундай вазиятда қўлга киритилган ҳар бир очко андижонликлар учун олтинга тенг даражада. Шундай экан, Виктор Кумиков бошчилигидаги клуб “Насаф” билан учрашувда ҳам энг яхши ўйинини кўрсатишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ўтган турда Тошкентда “Локомотив”га қарши охирги сониягача курашди ва натижада ўйин тугаётган маҳалда мағлубиятдан қутилиб қолишди. Демак, жамоада характер ҳам шаклланяпти.

Албатта, “Насаф” фаворит, бунга гап бўлиши мумкин эмас. Лекин ОФК Кубоги ярим финалида клуб жуда катта куч сарфлаб юборди. 5 ноябрь куни эса қаршиликларни Баҳрайнда финал кутяпти. Сир эмаски, Рўзиқул Бердиев жамоаси асосий эътиборни айни пайтда ОФК Кубогига қаратган. “Андижон” билан ўйин ўтганидан кейин қаршиликлар яна бор эътиборини финалга қаратишади.  

андижон янги

Танганинг орқа томони ҳам бор дейишганидек, Суперлигадаги ўйин ҳам “Насаф” учун аҳамиятли. Чунки улар бу фронтда ҳам медаллар учун курашаётганини унутмаслик керак. Ҳаммасини таҳлил қиладиган бўлсак, сиз билан бизни 25 октябрь куни Андижонда қандай ўйин кутаётганини англаш қийин эмас. Бу чинакам жанговар баҳсга айланади.

Шу ўринда жамоаларнинг ўзаро статистикасига ҳам назар солиб чиқдик. Шу кунга қадар 41 марта тўқнашишган. Катта устунлик “Насаф” тарафида. Боиси, 27 та ўйинда “Андижон” устидан ғалаба қозонган. Мезбонлар эса бундай имкониятга 6 марта эришган. Яна 8 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 47-93 “Насаф” фойдасига. “Андижон” бу рақибини охирги марта 2019 йилги мавсумда мағлубиятга учратган. 18 апрель куни биринчи даврадаги ўйинда “Андижон” ўз уйида 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришган.

ыыы_2

Айни пайтда майдон эгалари бўлажак баҳсга жиддий тайёрланишяпти. Қолаверса, маҳаллий мухлислар ҳам катта иштиёқ билан кутишяпти ва севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун тайёргарликлар кўрилаётгани хусусида маълумотлар бор.

Яна бир эътиборли томони шундаки, “Насаф” Виктор Кумиковнинг собиқ жамоаси. 2008-2010 йиллар давомида у қаршиликлар жамоасига устозлик қилган. Россиялик мутахассис бўлажак баҳс олдидан Sports.uz мухбирининг айрим саволларига жавоб қайтарди.

- Собиқ жамоангиз – “Насаф” 10 йилдан кейин иккинчи маротаба ОФК Кубогини ютиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Финалда қаршиликларнинг имкониятини қандай баҳолаяпсиз?

- Аввало,“Насаф”ни финалга чиққани билан табриклайман! Ўйлайманки, ғалаба қозониш имконияти жуда юқори. “Насаф” яхши жамоа. Аммо, асосийси, омад кулиб боқса бўлгани.

кумиков1_2

- “Андижон”ни олдинда “Насаф”га қарши ўта жиддий баҳс кутяпти. Рақибни қандай мағлуб этмоқчисиз?

- Биз ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Шундай экан, курашамиз.

- Сизнингча, “Насаф”даги энг хавфли ўйинчи ким?

- Ойбек Бозоров.

- Уни қандай зарарсизлантирмоқчисиз?

- Ҳали ўйингача вақт бор. Унгача эса ўйлаб оламиз.

- “Насаф” ОФК Кубоги ярим финалида 120 дақиқа ўйнади. Душанба куни эса Андижонда ўйнайди. Бу ҳолат жамоангизга бироз бўлса ҳам устунлик бериши мумкинми?

- Улар яқин беш кун ичида тўла оёққа туриб олишлари учун улгуришлари хусусида бирор нарса дейишим қийин.

андижон забелин_1

- Умуман, ўйин олдидан сизни нима хавотирга соляпти?

- Биз режа асосида учрашувга ҳозирлик кўряпмиз. Муҳими, ўйинчиларимизнинг ҳаммаси соғ бўлса бас. Худога шукрки, бизда жароҳатланганлар йўқ.

- “Андижон” “Пахтакор”ни ютди. Агар “Насаф”ни ҳам мағлуб эта олса, энди бу сенсация бўлмайдими? Ёки “Насаф” кучлироқми?

- Эҳтимол, унчалик кучли кўринмас. Лекин ўйин куни уларнинг қандай жисмоний формада бўлишлари пировардида ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин. Кўп нарса ўша куни учрашувни томоша қилиш учун келадиган мухлисларга боғлиқ. Агар улар жамоани зўр бериб қўллаб-қувватлайдиган бўлсалар, ўз навбатида биз ишқибозларни қувонтирадиган натижага эришишимиз мумкин.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
22/10/2021 15:00
Andijonni nima bulsa ham poliyasi yahshi bulsa buldi chunki Nasaf qerga bulsa ham. uz uyinni qiladi lekin poliya juda muhim. Nasafka. Andijon haqiqatdan ohirgi payt kuchli uynayapti. lekin Nasaf bu Nasaf chunki Nasaf ohirgi. 10 yillikdaki uyin taraflama uta kuchli klubi. Andijonka Nasafni yotush uchun zur shans bor chunki Nasaf bolalari uzini asrap uynaydi fenal oldi. hammaga malum. Nasaf. 5 Noyabr kuni Yortimiz nomidan maydonga tushadi.