Хаби Алонсо "Бетис" устидан қозонилган йирик ғалабани изоҳлади

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо "Бетис" устидан қозонилган йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Йилни шундай ғалаба, Гонсалонинг хет-триги ва бутун жамоанинг ўта ишончли ўйини билан бошлаганимиздан хурсандмиз. Биз шундай давом этишимиз керак. Бу Гонсало учун орзуси бўлган ўйин эди. Катталар жамоаси билан биринчи мавсумида Бернабеуда хет-трик. Мен у учун жуда хурсандман. У фантастик ва академия ўйинчилари учун намуна. Гонсало жуда ақлли. У югуради, гол уради, буларнинг барчаси жуда муҳим. У бутун жамоани, бутун ўйинимизни яхшилайдиган футболчи.

Виниcиус бугун ажойиб ўйнади. У жуда муҳим ва кейинги ўйинларда ҳам шундай бўлиб қолади. Бизга Камавинга пик ҳолатида керак. У ажойиб ўйин ўтказди. Биз Куртуадан бошқа ўйинчи сифатида фойдаланмоқдамиз. У бундан завқ олади", - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!