“ПСЖ” футболчиси жаҳон футболидаги энг совриндор футболчига айланди

Кеча Франция кубоги финал ўйини бўлиб ўтди. Сен-Денидаги “Стад де Франс” ўйингоҳида кечган баҳсда “ПСЖ” минимал ҳисобда “Анже”дан устун келди.

Парижликларнинг 35 ёшли ярим ҳимоячиси Максвелл клуб футболида фаолиятидаги 37-совринини қўлга киритди ва бу борада жаҳонда энг кўп соврин ютган футболчига айланди. Бразилиялик футболчи 15 та совринни “ПСЖ” сафида, 10 тасини “Барселона”, 6 тасини “Аякс”, 5 тасини “Интер” хамда биттасини “Крузейро” сафида қўлга киритган.

У бу борада мисрлик эгизаклар Иброҳим ва Хоссам Хассанлар(36 та соврин)ни ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!