А Серия. “Ювентус”га 2000 йилда туғилган футболчи ғалаба келтирди

27 май, 23:40 360

А Серия. “Ювентус”га 2000 йилда туғилган футболчи ғалаба келтирди

Бугун Италия А Сериясида 38-турдан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Муддатидан аввал Скудеттони қўлга киритган “Ювентус” сафарда “Болонья”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур баҳсда заҳирадан майдонга туширилган 2000 йилда таваллуд топган Мойзе Киннинг голи эвазига жамоа ғалаба қозонди ва мавсумни ғалаба билан ниҳоясига етказди.

Яна бир баҳсда эса “Аталанта” ўз майдонида “Кьево” устидан минимал ҳисобда ғалабага эришди.

Италия А Серияси. 38-тур

Болонья – Ювентус 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 52 Таидер, 1:1 – 70 Дибала, 1:2 – 90 Кин.

Болонья – Анжело, Крафт (Петкович, 75), Торосидис, Мбайе, Гастальделло, Вивиани, Таидер, Пульгар (Надь, 85), Крейчи (Масина, 68), Дестро,Оквонкво.

Ювентус – Аудеро, Бардзальи, Бенатия, Лихтштайнер, Маркизио (Пьянич, 56), Асамоа, Стураро, Хедира (Манджукич, 59), Куадрадо, Дибала (Кин, 79), Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Вивиани (65), Куадрадо (79), Оквонкво (82), Гастальделло (90).


Аталанта – Кьево 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 52 Гомес.

Аталанта – Голлини, Кальдара, Масьелло, Конти, Толои, Фройлер, Раймонди (Спинаццола, 50), Куртич (Мильяччо, 86), Кристанте, Гомес (Кессиэ, 71), Петанья.

Кьево – Секулин, Сполли, Гобби, Каччаторе, Цесар, Депаоли, де Гузман (Вигнато, 62), Бирса (Кийине, 71), Бастьен, Иско, Инглезе (Пеллиссье, 46).

Огоҳлантиришлар: Кальдара (77).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.