Африка Кубоги. Буркина-Фасо ярим финалга йўл олди
Африка Миллатлар Кубогида дастлабки чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Буркина-Фасо терма жамоаси Тунисга қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 81-дақиқага келиб Бансе ҳисобни очган бўлса, 3 дақиқадан кейин Накульма ҳисобни оширди.
Шу тариқа, Буркина-Фасо термаси мусобақанинг ярим финалига чиқди. Ярим финалда жамоа Гана ва Конго ДР термалари ғолибига қарши курашади.
Буркина-Фасо – Тунис 2:0
Голлар: 1:0 – 81 Бансе, 2:0 – 84 Накульма.
Буркина-Фасо – Коффи, Коне, Яго, Кулибали, Дайо, Туре (Саре, 87), Баяла (Бансе, 76), Каборе, Накульма, Траоре (Траоре, 90), Траоре.
Тунис – Матлути, Бен-Юссеф, Абденнур, Наггез, Якуби, Сасси (Акайши, 87), Бен-Амор, Хазри (Лахмар, 63), Слити, Мсакни, Хенисси (Хелифа, 86).
Огоҳлантиришлар: Каборе (19), Абденнур (22), Якуби (34), Бен-Юссеф (38), Кулибали (67), Туре (83), Накульма (86).
Фикрлар