"Ал Аҳли" бош мураббийи 10 очко билан гуруҳдан чиқмоқчи

Хабарингиз бор, бугун ОФК чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 1-тур учрашувлари давом эттирилади. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг бунёдкор клуби ушбу турда Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Кеча жамоалар бош мураббийлари ўртасидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Кристиан Гросс ОАВ саволларига жавоб берди

-Биз Ўзбекистоннинг ўзига хос характерга эга жамоасига қарши ўйин бўсағасидамиз. Бу бизни чўчитмайди. Кейинги босқичга чиқиш учун 10 очко етарли деб ўйлайман, -дея гап бошлади, Гросс.

-Биз эртага ҳимояда яхши ўйнай олади. Шунингдек, бўлажак учрашув ҳам барча -мусобақаларнинг очилиш ўйинларида бўлгани сингари қийин ўтади.

-Эртанги ўйинда биздан хужумда аниқроқ ўйнаш талаб этилади.

-Шуниҳам айтишим керакки, 1992 йилда “Ал Аҳли” жамоасини бошқарган Сколари 2009 йилда бунёдкорда фаолият олиб борган, -дейди жиддаликлар устози Кристиан Гросс.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Аҳли” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун соат  22:15 да Жидда шаҳридаги “King Abdullah Sports City” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!