“Атлетико” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

 “Атлетико Мардид” – бу жамоа мухлислари сони кундан кунга ортиб бормоқда. Жумладан, юртимизда ҳам “матрасчилар” мухлислари етарлича топилади. Қуйидаги мақоламиз айнан улар учундир. Зеро, бугун биз “Атлетико” тарихидаги энг яхши тўпурарлар билан таништирамиз.

Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(1-қисм)

Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(2-қисм)

Ла лига: Тарихий натижалар ва статистикалар(3-қисм)

6. Фернандо Торрес — 115 та гол

 Фернандо айнан “Атлетико” тарбияланувчиси саналади ва бу жамоа сафида 2001 йилда дебют қилади ва “матрасчилар” сафини 2007 йилда тарк этади. “Ливерпуль”га 20 млн фунт эвазига трансфер қилинган Торрес “қизиллар” сафида 4 йил фаолият юритди ва 2011 йил “Челси”га кўчиб ўтган Торрес фаолиятидаги энг катта хатосини қилди дейишимиз мумкин. От айланиб, қозиғини топади деганларидек, Торрес ҳам 2015 йил яна қадрдон бўлган “Атлетико”га қайтди. Фернандо ҳозирга қадар “матрасчилар” сафида 350 га яқин ўйин ўтказган бўлиб, рақиблар дарвозасини 115 маротаба ишғол этишга муяссар бўлган.

5. Хоакин Пейро — 126

Хоакин Пейро 50-60 йилларда фаолият юритган бўлиб, худди Торрес сингари “Атлетико” тарбияланувчиси бўлган ва кейинчалик фаолиятини бошқа клубларда давом эттириб, сўнг яна “Висенте Кальдерон”га қайтган. “Атлетико” сафида 9 мавсум фаолият юритган Пейро жамоа билан Испания кубоги(2 марта) ва КEКда зафар қучган. Хоакин бу вақт оралиғида 126 та гол киритишга муваффақ бўлганини ҳам таъкидлаш жоиз.

4. Хосе Гарате — 136

Гарате 1966-1977 йилларда “Атлетико” сафида тўп сурган ва 3 марта Испания чемпиони ва икки бор Испания кубогида ғолиб чиқади. Шахсий совринларга тўҳталадиган бўлсак, Хосе Гарате кетма-кет уч йил Ла лига тўпурарлари учун топшириладиган “Пичичи” совринини ҳеч кимга бермаган. Умуман баск миллатига мансуб бўлган Гарате “матрасчилар” сафида 322 ўйин ўтказган ва 136 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

3. Пако Кампос — 146

Пако Кампос 40 йилларда “Атлетико”да тўп сурган. Унинг дебюти узоқ 1940 йилнинг 7 январида “Реал”га қарши кечган Мадрид дербисида бўлиб ўтган. Умуман олганда 8 йил “Висенте Кальдерон”да ўйнаган Кампос жамоа сафида 200 дан зиёд ўйин ўтказган бўлиб, рақиб дарвозабонларини 146 марта “ранжитган”.

2. Адрьян Эскудеро — 169

Эскудеро 1945-1958 йилларда “Атлетико” сафида тўп тепган ва жамоа билан икки бор Испания чемпиони бўлади. Эскудеро 13 йил давомида “Атлетико” либосида 350 га яқин ўйин ўтказган ва 169 та гол киритишга эришган.

1. Луис Арагонес — 172

Луис Ароганес “Атлетико” тарихидаги энг буюк шахслардан биридир. Марҳум футболчи ва мураббий футболчилик фаолиятининг 10 йилини ушбу жамоада ўтказган бўлса, мураббий сифатида 15 мавсум ишлаганининг ўзиёқ, унинг даражасини намойиш этиб турибди. Айниқса, унинг мураббийлик даврида “Ателтико” юқори даражага кўтарилди. Умуман, Ароганес 10 йил “Висенте Кальдерон”да тўп сурган бўлса, мазкур жамоа сафида 372 ўйинда майдонга тушиб, 172 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

90 йилларда испан клублари қандай либосларда ўйнашган

Хитой Супелигаси: Мавсум олдидан амалга оширилган топ трансферлар

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!