"Барселона" Дембеленинг агенти билан музокара ўтказди

16 июнь, 14:05 144

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Боруссия Д” аъзоси Усмон Дембелени олиб келишни режалаштиришяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес Парижда футболчининг агенти Мусса Сиссоко билан учрашган ва унинг трансферини муҳокама қилган. Ўз навбатида Сиссоко “Барселона” раҳбариятидан “Боруссия”га аниқ таклиф билан мурожаат қилишларини сўраган. Шундан сўнг агент ушбу трансфер амалга ошиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилишга ваъда берган.

“Боруссия Д” ҳужумчиси “Барселона”га 90 млн еврога сотади

“Барселона” “Боруссия Д” ҳужумчисини харид қилиш фикридан қайтмаяпти