“Барселона” “Валенсия”дан 20 ёшли вундеркиндни олмоқчи

Cаlciomercato берган хабарга кўра, “Барселона” жамоаси “Валенсия”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Карлос Солерни ўз сафига қўшиб олиш истагида. Фақат бунинг учун “кўк-анорранглилар” аввал бош мураббий масаласи хал этилишини кутишмоқда.

Маълумот учун, Солер бу мавсум Ла лигада 22 ўйинда майдонга тушди ва 3 бор рақиблар дарвозасини  ишғол этди. Футболчининг товон пули эса 80 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!