“Барселона” мураббийи энди “Сельта”ни бошқаради

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрикенинг ёрдамчиси Хуан Карлос Унсуэ “Селта” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу тўғрисида клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

У “Сельта”да Эдуардо Бериццони алмаштирди. 50 ёшли мутахассис виголиклар билан икки йиллик битимга эришган.

Испан ОАВ эса уни Луис Энрикенинг ўрнига “Барселона” мураббийлигига номзодлар қаторида зикр этаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!