"Барселона"ни бошқариши мумкин бўлган яна бир номзод номи эълон қилинди

14 апрель, 10:25 666

Австрянинг “Ред Булл” жамоаси бош мураббийи Оскар Гарсия “Барселона” клубини бошқариши мумкн бўлган яна бир номзод сифатида тилга олинмоқда.

Жорий мавсум якунида Луис Энрике каталонияликлар бошқарувини тарк этади ва унинг ўрнини айнан Оскар эгаллаши мумкин. Аввалроқ эса бу лавозимга “Атлетик” Бильбао клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг номзоди ҳам кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Оскар Залсбург шаҳри жамоасида 2015 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Таъкидлаш керакки, Оскар Гарсия 1993-1999 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Фернандес: “Барселона” “Камп Ноу”да барчасини ўзгартириб юборишга қодир

Луис Энрике: Бу сафар камбэкка ишониш қийин