Боку-2017: Ниёз Пўлатов олтин медалга тобора яқинлашмоқда

16 май,2017, 17:01 406

Боку-2017: Ниёз Пўлатов олтин медалга тобора яқинлашмоқда

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг таэквондо  баҳслари ўзининг айни қизғин палласига яқинлашмоқда.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги -58 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ниёз Пўлатов озарбайжонлик ва туркиялик рақибларини мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди ҳамюртимиз  финал босқичига чиқиш учун тунислик Худи Неффати қаршилигини енгиб ўтиши лозим бўлади. Қайд этиш жоиз, ушбу жанглар кечки пайт бўлиб ўтиши белгиланган.