"Боруссия Д" Обамеянгнинг ўрнига бошқа тўпурарни олиб келмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Вердер”нинг асосий ҳужум қуроли ҳисобланган Макс Крузени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, дортмундликлар раҳбарияти 29 ёшли германиялик футболчини ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Пьер-Эмерик Обамеянгга муносиб номзод сифатида қарашмоқда.

Таъкидлаш керакки, Крузенинг “Вердер” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Унга кўра футболчининг компенсация суммаси 15 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Крузе жорий мавсум Бундеслиганинг 23та баҳсида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Обамеянгнинг тақдирига кейинги ҳафтада ойдинлик киритилади>>>

Обамеянг Левандовскидан зўр бўлиб чиқди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!